Энди Украина Швеция қуроллари билан ҳам Россия ҳудудига ҳужум қилиши мумкин

Олам

image

Швеция Киевга ўзи томонидан юборилган қуроллардан фойдаланган ҳолда Россия ҳудудига зарбалар берилишига қарши эмас. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Пол Йонсон маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Россия ҳудудига ҳужумлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келади.

“Халқаро ҳуқуққа кўра, Украина, агар ҳарбий ҳаракатлар уруш қонунлари ва урф-одатларига мос келса, душман ҳудудига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш орқали ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”, дея таъкидлайди Йонсон. 

Шу билан бирга, Швеция Мудофаа вазири Стокгольм халқаро ҳуқуқ ва Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишини таъкидлади.

Швеция бирмунча вақт олдин Киевга Шимолий Атлантика альянсининг энг яхши ўзиюрар қуролларидан бири ҳисобланган кўп сонли Archer артиллерия бирликларини топширган эди. Бу қуроллар ёрдамида Украина Қуролли кучлари нафақат Херьсон, балки Запорожье вилоятларидаги Россия қўшинлари позицияларига ҳам зарба берган.

Ушбу қуролнинг тезлиги ва манёвр қобилияти экипажларга ўққа тутиш жойларини тезда ўзгартиришга имкон беради, бу эса Россия Қуролли кучларига қарши батарея урушини олиб боришни қийинлаштиради. Бундан ташқари, Швеция Украинага катта миқдордаги 155 мм артиллерия ўқ-дориларини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Болгарияга ташрифи чоғида бутун дунё ҳукуматлари Украинанинг Россия ичидаги рус қўшинларига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишига қўйилган тақиқларни қайта кўриб чиқиши кераклигини ва бу чекловлар Украина қўшинларининг ўз мамлакатини ҳимоя қилиш қобилиятини пасайтираётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қурол Украина Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made