Энди ўқувчилар коллеж ва техникумларга бир йилда икки марта қабул қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилиш бир йилда икки марта ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизими такомиллаштирилади. 

Давлат дастурига кўра, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий улуш 50 фоизга етказилади.

Шунингдек, хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Ушбу топшириқ ижроси учун масъул этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг