Энди UFC жангчиларини USADA допинг-тест қилмайди

Спорт

image

Ultimate Fighting Championship (UFC) Drug Free Sport International компанияси билан ҳамкорлик шартномаси тузди. Бу ҳақда “MMA Junkie” нашри хабар берди.

Drug Free Sport International UFC жангчиларининг допинг-тестдан ўтиш жараёнини назорат қилади. Шартнома 2024 йилнинг январь ойидан кучга киради.

Drug Free Sport International  UFC'дан ташқари АҚШнинг йирик спорт лигалари билан ҳамкорликка эга. Мисол учун NFL, NBA ва MLB каби номдор спорт ташкилотлари ҳам Drug Free Sport билан допинг текширувлари бўйича иш олиб боради.

Шундай қилиб UFC'нинг Америка антидопинг агентлиги (USADA) билан 8 йиллик ҳамкорлиги якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Америка антидопинг агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг