Энди тиббий ниқоб ишлаб чиқариш учун лицензия шарт эмас 

Жамият 2377
image

Ўзбекистонда тиббий ниқобларни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур қоидани назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилган. Унга кўра, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мамлакатда 2019-nCoV коронавирусининг янги тури тарқалишини олдини олиш, республика ҳудудида қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олидини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди.

Шунингдек, тиббий ниқоб амалиётда кўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Баҳодир Aҳмедов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3
t
×