Энди суғурта полислари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди

Жамият

image

2024 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда суғурта полисларини бериш амалиёти онлайн режимда амалга оширилади. Бу ҳақда “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида маълум қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади.

Шунингдек, 1 сентябрдан барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ва суғурта полисларини рўйхатга олувчи ягона ахборот тизими жорий этилади.

“Суғурта полисларини ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади. Суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади”,  дейилади ҳужжат матнида.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Қуйидагиларга шартномаларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш мажбурияти юклатилади:

  • Солиқ қўмитаси ва Транспорт вазирлигига иш берувчининг ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари;
  • Тоғ-конь, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш шартномалари;

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) жорий этилиши ҳақида маълум қилинганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон суғурта полислари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made