Энди санитария-эпидемиология хулосасини олиш янада қийинлашади
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
5178Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ва “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўраб қуйидагилар санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш вақтида озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати 80 фоиздан кам бўлганида (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда);
халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун таҳлил баёнлари бўлмаса;
юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;
радиоактив кўрсаткичларнинг меъёрлардан юқорилиги аниқланганда;
маҳсулот таркибида гени модификацияланган организмлар белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда;
паразитлар ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;
лаборатория синовларининг салбий натижалари;
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда.
Санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг худудий ёки туман (шаҳар) марказлари томонидан унинг аниқ сабаблари ва қонунчиликда белгиланган нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.
LiveБарчаси