Энди санитария-эпидемиология хулосасини олиш янада қийинлашади
Local
−
05 November 2019 6881 2 minutes
Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ва “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўраб қуйидагилар санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш вақтида озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати 80 фоиздан кам бўлганида (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда);
халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун таҳлил баёнлари бўлмаса;
юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;
радиоактив кўрсаткичларнинг меъёрлардан юқорилиги аниқланганда;
маҳсулот таркибида гени модификацияланган организмлар белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда;
паразитлар ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;
лаборатория синовларининг салбий натижалари;
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда.
Санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг худудий ёки туман (шаҳар) марказлари томонидан унинг аниқ сабаблари ва қонунчиликда белгиланган нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September