Энди Россия мактабларида жанговар дронлардан фойдаланиш ўргатилади

Олам

image

Россияда 1 сентябрдан бошлаб мактаб ўқувчилари жанговар мақсадларда дронлардан фойдаланишни ўрганади. Бу ҳақда Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Артем Шейкин РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди. 

Шейкиннинг сўзларига кўра, тегишли таклиф Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича кенгаш бўлимида ишлаб чиқилган ва Россия Мудофаа вазирига юборилган.

“Таклиф кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди. Жумладан, Халқ таълими вазирлигида ҳам”, дейди у.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, дастур дрон турлари, вазифаси, ишлаш хусусиятлари ва умумий тузилишини ўрганиш, ҳудудни разведка қилиш ва душман дронларига қарши курашиш усулларини кўзда тутади.

“Дастур Россия Таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб “Авангард” ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича таълим ташкилотлари ва ўқув-методик марказларида жорий этилиши режалаштирилган”, дейилади ҳужжатда.

Апрель ойи охирида Россия Президенти Владимир Путин мактабларда дронларни бошқариш курсларини жорий этишга чақирганди. Июнь ойи бошида “Important Stories” нашри Россия мактаблари болаларга дронларни қандай бошқаришни ўргатиш учун ўқув дронлари ва бошқа жиҳозларни харид қила бошлагани ҳақида ёзган эди.

Нашр давлат харидлари порталидан Санкт-Петербург, Калининград, Якутск ва Южно-Сахалинск мактабларидан бундай жиҳозларни сотиб олиш учун аризаларни топишга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мактаб дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг