Энди пиёдалар қоронғида нур қайтарувчи нимча кийиб юриши шарт

Жамият

image

Эндиликда қоронғида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султоновага таяниб, ЎзА маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.

Ушбу тартибнинг жорий этилишига йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш сабаб бўлган.

Маълумот учун, аслида Ўзбекистондаги йўл транспорт ҳодисаларининг катта улуши йўл инфратузилмасининг яхши ташкил этилмаганига тўғри келади.

“2022 йилда содир бўлган 7636 та йўл транспорт ҳодисасидан 3 980 таси яъни 52% йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги сабаб юзага келган. Уларни ҳам таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг:

а) 1168 таси яъни (15,5%) пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаганидан;
б) 641 таси (8,4%) велойўлаклар ташкил этилмаганидан;
д)  619 таси (8,1%) йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмаган учун;
э) 435 таси  йўллар яхши ёритилмаганидан;
ф) 481 тасида (6,3%) пиёдаларнинг ҳаракатини таъқиқловчи тўсиқларнинг мавжуд эмаслигидан; 
г) 344 та (5%) ЙТҲ йўлларнинг торлиги сабаб келиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

нур қайтарувчи нимча пиёдалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар