Энди Париж дўконлари тунда “свет”сиз қолади

Олам

image

Франция пойтахти Парижда энергияни тежаш мақсадида дўкон ва офисларни ёритиш  иш кунининг охирида тўхтатилади. Тегишли қарор Франция пойтахти мерияси томонидан қабул қилинди.

Қарорга кўра, Парижда энди рақамли экранларни ва дўкон ойналарини ёритишни ўчириш талаб қилинади.

Агар дўкон ва офис эгалари ушбу тартибни бузадиган бўлса, 750 евродан 1500 эврогача жаримага тортилади.

Қайд этилишича, 1 декабрдан бошлаб шаҳар, шунингдек, муниципалитет томонидан бошқариладиган барча реклама тахталарини маҳаллий вақт билан соат 23:45 дан 06:00 гача ўчириб қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг