Энди “отопление”га ёз ва баҳорда пул тўланмайди
Жамият
−
23 Январь 2020
7384Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 90-банднинг “а” кичик банди иситишга - иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида баён этилиши таклиф қилинмоқда
Шунингдек, “календарь йил мобайнида ҳар ойда” сўзлари “иситиш даврининг ҳар бир кунига”, “календарь” сўзи “иситиш давридаги календарь” сўзлари билан алмаштириш таклиф қилинган.
Қонун лойиҳаси 5 февралга қадар муҳокама қилинади.
LiveБарчаси