Энди нодавлат боғча ва мактабларининг лицензия олиши осонлашади
Жамият
−
01 Июнь 2023
4820Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб нодавлат боғча ва мактабларга лицензия бериш талаблари енгиллаштирилади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармон имзолади.
Қайд этилишича, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
LiveБарчаси