Энди насос станциялари хусусий шерикликка берилади – Мирзиёев
Жамият
−
18 Апрель 2023
9063Эндиликда Ўзбекистонда насос станциялари хусусий шерикликка берилади. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда сўз борди.
Маълумки, узоқ далаларга сув насос станциялари ёрдамида етказилади. Уларнинг аксарияти эскилиги туфайли электр энергияси истеъмоли жуда юқори. Ҳали бирорта ҳам йирик насос станцияси муқобил энергия манбаига ўтказилмаган. Шартлар аниқ белгиланмагани сабабли кўп тадбиркорларнинг лойиҳалари тўхтаб турибди, бюджетдан электр учун катта маблағлар сарфланаяпти.
Шу боис Президент раислигидаги йиғилишда насос станцияларини хусусий шерикликка бериш, уларда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунга Тошкент Ирригация институти олимлари жалб қилиниши белгиланди.
LiveБарчаси