Энди машинанинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам камарларни тақиб олиши керак
Жамият
−
01 Март 2023
18916Энди автомобилнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари керак. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида қайд этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу тартиб жорий этилиши учун Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши кераклиги белгиланган. Бу янги қоида инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим экани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши кераклиги ҳам белгиланган эди.
LiveБарчаси