Энди магистратурага бир йилда икки марта қабул бўлади
Жамият
−
16 Июнь 2022
6752Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида бегиланди.
Қарорда белгиланишича:
• август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМларнинг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;
• январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.
Жорий йилдан бошлаб давлат ОТМлари магистратурасига қабулда мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди.
Фақат абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Бошқа қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
LiveБарчаси