Энди хориж фуқаролари Ўзбекистондаги ОТМга кириш учун тест топширмайди
Local
−
22 June 2019 4530 1 minute
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, хорижий фуқаролар олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланди.
Илгари фақат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар олий таълим муассасаларига суҳбат натижасида қабул қилинган, бошқа давлат фуқаролари тест топширган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August