Энди “импортный” товарларга ҳам истеъмол кредити берилади

Жамият

image

Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин. Бу бўйича кеча, 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.

Киритилган ўзгартишга кўра, молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда битим товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

Шунингдек, молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисоб варағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

импортный товарлар истеъмол кредити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар