Энди FIFA палатасида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди
Спорт
−
29 Июнь 2023
4872Жорий йилнинг 23 июнь куни FIFA Кенгаши ташкилотнинг қатор қўмиталари аъзоларини тасдиқлади. Унга кўра, эндиликда FIFA органларидан бирида ўзбекостонлик вакил ҳам фаолият олиб боради.
Мазкур мутахассис 2027 йилга қадар футбол агентлари фаолиятини тартибга солиш ва келиб чиққан низоларни кўриб чиқиш билан шуғулланувчи трибуналнинг агентлар палатасида ишлайди.
У Ўзбекостон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциацияси (WLF) орқали номзод сифатида кўрсатилган. FIFA'нинг якуний қарори билан Ўзбекистон вакилининг номзоди маъқулланган. Бу орқали ўзбекистонлик мутахассис кейинги 4 йил давомида ташкилот палатасининг аъзолари сафида фаолият юритиши белгиланган.
Маълумот учун, ЎзПФЛ 2022 йилда WLF аъзолигига қўшилган. Бунинг ортидан юқоридаги каби соҳа мутахассислари учун янги имкониятлар яратилиб, дунё футболига Ўзбекистон номи чуқурроқ кириб бормоқда.
LiveБарчаси