Энди фақат 2 тоифадаги талабалар ўқишни кўчириши мумкин – Тошқулов
Жамият
−
07 Июнь 2022
21551Ўзбекистонда талабаларнинг ўқишини кўчиришига энди фақатгина икки ҳолатда рухсат берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги нутқида айтиб ўтди.
Абдуқодир Тошқуловга кўра, эндиликда қуйидаги сабаблар билангина ўқишни кўчиришга рухсат берилади:
• талаба турмуш қурса;
• давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтса.
Яна бир жиҳат шуки, ўқишни кўчиришда вазир хати талаб этилади. Бошқа тоифалардаги талабаларга ҳеч қайси ҳолатда ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.
Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш ўрнига академик мобилликни қўллаш татбиқ этилади.
“Фирибгарларга йўл очиб бермаслик керак. Ҳар қандай имконият, имтиёз, фирибгарларга имконият қилиб беряпти”, дейди Тошқулов.
Вазирнинг айтишича, жорий йилда 150 минг талаба ўқишни кўчириш учун ариза бериши кутилмоқда. Ўтган йили 60 минг талаба ҳужжат топширган. Бу қарийб бир йиллик квотага тенг.
LiveБарчаси