Энди дорилар учун чекланган нархлар қайд этилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2020 йил 1 мартга қадар референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби ва референт мамлакатлар рўйхати тасдиқланади;

2020 йил 1 июлга қадар асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилиши таъминланади;

2020 йил 31 декабрга қадар:

•  дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилади;

•  фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган дори воситалари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда чекланган улгуржи ва чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган автоматлаштирилган ахборот тизими тўлақонли ишлаши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх дори

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг