Энди давлатга хиёнат қилган амалдорлар ўлим жазосига тортилади
Олам
−
10 Март 2023
63919Беларусь фуқароси Александр Лукашенко давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга давлатга хиёнат қилганлик учун ўлим жазоси ҳамда Қуролли Кучларни обрўсизлантириш учун жиноий жавобгарликни жорий қилувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат резиденти сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, қонун экстремистик (террористик) ва давлатга қарши жиноятларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
“Қонунда мансабдор шахс томонидан давлатга хиёнат қилганлик учун жиноий жавобгарлик давлат лавозимини эгаллаб турган барча шахсларга нисбатан узайтирилиши назарда тутилган. Шу билан бирга, мансабдор шахс ёки ҳарбий хизматчи томонидан давлатга хиёнат қилганлик учун алоҳида жазо чораси – ўлим жазосини қўллаш имконияти жорий этилган”, дейилади хабарда.
Давлатга қарши баъзи жиноятлар учун қўшимча равишда базавий ҳисоблаш мақдорининг 50 минг бараваригача жарима жазоси қўлланилади.
Эндиликда фуқаролар терроризмни тарғиб қилганлик, ҳарбийларни обрўсизлантириш ва давлат сирларини ҳимоя қилиш талабларини бузганлик учун ҳам жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, давлатга хиёнат қилиш, фитна уюштириш ёки давлат ҳокимиятини эгаллашга қаратилган бошқа ҳаракатлар, шунингдек, жосусликда гумон қилинган шахсларни ҳибсда сақлаш муддати уч кундан ўн суткага узайтирилди.
Шу билан бирга, халқаро ҳимояланган муассасаларга қўпорувчилик ёки ҳужумга тайёргарлик кўришда гумон қилинганлар, агар ўз ниятларидан воз кечса ва терговга ёрдам берса, жиноий жавобгарликдан озод этилишига ишониши мумкин.
Мамлакат Жиноят кодексининг 356-моддасига кўра, давлатга хиёнат қилган беларуслар ҳали ҳам 7 йилдан 15 йилгача, мансабдор шахслар ва ҳарбийлар эса 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Беларусь Европа ва МДҲда ўлим жазосини қўллайдиган ягона давлатдир. Беларусь қонунларига кўра, жазо аёлларга, 18 ёшгача бўлган шахсларга ва 65 ёшдан ошган эркакларга қўлланилиши мумкин эмас.
LiveБарчаси