Энди ChatGPT'дан рўйхатдан ўтмай фойдаланиш мумкин

Бу қизиқ

image

1 апрель, душанба кунидан бошлаб OpenAI компанияси сунъий интеллект(СИ)га асосланган ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш имкониятини беради. Бу ҳақда компания сайти хабар берди.

Қайд этилишича, олдин ундан мобиль телефон рақами орқали рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш мумкин эди.

Компаниянинг айтишича, аккаунт яратиш фойдаланувчиларга чатлар тарихини сақлаш, кўриш, алмашиш ва бот билан овозли суҳбат каби қўшимча функцияларни очиш ҳамда махсус кўрсатмалардан фойдаланиш имкониятини беради. Шунингдек, компания фойдаланувчиларнинг кенгроқ доирадаги сўровларни блоклаш каби қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилишини ҳам кўзда тутган. 

"Бугундан бошлаб рўйхатдан ўтмасдан  ChatGPT'дан янада тезроқ фойдаланишингиз мумкин. Биз буни сунъий идрок имкониятларига қизиққан ҳар бир киши учун босқичма-босқич жорий этяпмиз”, дейилади нашрда. 

Маълумот учун, СhatGPT чатботи 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида ишга туширилганидан сўнг машҳурликка эришди ва бир ҳафтадан камроқ вақт ичида ўзининг миллионлаб фойдаланувчисига эга бўлди. 2015 йилда OpenAI асосчиларидан бири америкалик миллиардер Илон Маск эди, кейинчалик у стартап билан алоқаларини узган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Thе New York Times” Нью-Йорк округ судига Microsoft ва ОpenAI'га қарши даъво аризаси билан мурожаат қилгани ҳақида маълумот бергандик.

Шунингдек, Сэм Альтман OpenAI бош директори ва компания директорлар кенгаши лавозимини тарк этган ва унинг ўрнига техник директор Мира Мурати ОpenAI'нинг вақтинчалик бош директори этиб тайинланганди.  

Ҳамда биринчи марта  2023 йил ноябрь ойида сунъий интеллектга асосланган, сўровлар бўйича маълумот берувчи ChatGPT хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун очилганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ChatGPT

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг