Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Local

image

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Келтирилишича, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади. 

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends