Энди боғчаларда болаларга овқат берилмаслиги ҳам мумкин
Жамият
−
18 Декабрь 2019
12803Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган Қонунда болаларни бир ёшдан боғчага беришга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қонунда ҳар бир гуруҳларга алоҳида-алоҳида талаблар қўйилган. Хусусан, мактабгача таълим ташкилотларининг:
• болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида – кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
• болалар 9-10.5 соат бўладиган гуруҳларда – уч марталик овқатланиш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
• болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида – тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
• Mактабгача таълим ташкилотининг болалар кечаю Кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, қонунда болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда - кўпи билан ўттиз нафар бола, болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда - кўпи билан йигирма беш нафар бола ўқитилиши ҳам белгилаб қўйилган.
Шунингдек, мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан (16 декабр) эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь