Энди айрим транспортларни импорт қилишда божхона божи ва утилизация йиғими ундирилмайди

Жамият

image

Кеча, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

•    “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);
•    тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

•    “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;
•    автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор

Баҳолаганлар

852

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг