Энди айрим маҳсулотларни экспорт қилиш учун Президент ва Бош вазир рухсати керак эмас

Жамият 3672
image

Ўзбекистондан қатор маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш учун ўрнатилган чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, энди чет элга ун, тариқ ва дуккакли экинлар, шу билан бир қаторда меваларни сотиш учун Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг рухсати шарт эмас.

Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини бир йил муддатга жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, фармонга мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир йилгача муддатга 5 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратади.

 

Дилноза Жумаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3
t
×