Энди айрим хизматлар учун электрон ҳужжатдан фойдаланиш мумкин бўлади

Local

−

image

Энди Ўзбекистонда фуқаролар бир қатор хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этиши шарт эмас. Бу ҳақда жорий йилнинг 20 октябрь куни Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган 3958- ва 3959-рақамли идоравий ҳужжатларда белгиланган.

Мазкур ўзгартишлар билан 33 та идоравий ҳужжатга тузатишлар ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, фуқаролар биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан фойдаланиши мумкин.

Рақамли ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади?

  • Банкларда – банк хизматларидан фойдаланиш ва айрим молиявий операцияларни амалга оширишда шахсни тасдиқлашда;
  • нотариал идораларда – нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;
  • аэропортларда – Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;
  • уруш қатнашчиларига компенсация беришда;
  • телекоммуникация хизматларида – абонент билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузишда;
  • қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда – донорнинг шахсини тасдиқлашда;
  • ломбардлар билан шартнома тузишда;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда;
  • фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишда ва бошқа бир қатор хизматлардан фойдаланишда.

Маълумот учун, ҳукуматнинг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига мувофиқ, шахсни тасдиқловчи ва бошқа бир қатор ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic