Энди айрим хизматлар учун электрон ҳужжатдан фойдаланиш мумкин бўлади
Local
−
22 October 2468 2 minutes
Энди Ўзбекистонда фуқаролар бир қатор хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этиши шарт эмас. Бу ҳақда жорий йилнинг 20 октябрь куни Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган 3958- ва 3959-рақамли идоравий ҳужжатларда белгиланган.
Мазкур ўзгартишлар билан 33 та идоравий ҳужжатга тузатишлар ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, фуқаролар биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан фойдаланиши мумкин.
Рақамли ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади?
- Банкларда – банк хизматларидан фойдаланиш ва айрим молиявий операцияларни амалга оширишда шахсни тасдиқлашда;
- нотариал идораларда – нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;
- аэропортларда – Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;
- уруш қатнашчиларига компенсация беришда;
- телекоммуникация хизматларида – абонент билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузишда;
- қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда – донорнинг шахсини тасдиқлашда;
- ломбардлар билан шартнома тузишда;
- тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда;
- фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишда ва бошқа бир қатор хизматлардан фойдаланишда.
Маълумот учун, ҳукуматнинг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига мувофиқ, шахсни тасдиқловчи ва бошқа бир қатор ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилган.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October