Энди автомобилни агрессив бошқариш ҳам жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда автомобилларни агрессив бошқарган, дрифт ва шаҳмат шаклида ҳаракатланганларга нисбатан ҳам жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Кеча, 28 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатлар айнан шу масалалар акс этган қонун лойиҳасини муҳокама қилди. 

Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик кодексига 6 та янги модда киритиш ҳамда 29 та моддага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. 

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг депутатларга юзланиб маълум қилишича, қонун билан содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари чуқур таҳлилларига асосан айнан бугунги кунда кўп учраб турган ва қонунчилик билан аниқ жавобгарлик белгиланмаган, айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган агрессив бошқариш, дрифт, шаҳмат шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. 

“Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида бир қатор хорижий мамлакатлар, жумладан Франция, Германия, Австралия, Хитой каби хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланилди”, дейди Абдуллаев.  

Депутатлар қонунни учинчи ўқишда маъқуллаб, Сенатга юборди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳасида қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш ҳамда транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам назарда тутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг