Энди академик таътил олган талабалар ўқишни сиртқи, кечки, онлайн шаклларга ўзгартириши мумкин
Local
−
23 August 2021 6495 1 minute
Жорий ўқув йилидан бошлаб, академик таътил олган талабалар ўқишни сиртқи, кечки, онлайн шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Бунда:
• Қарамоғида/хонадонида беморга қараши лозим бўлган талабалар;
• соғлиги туфайли ўқишга келиш имконияти бўлмаган талабалар;
• соғлигига кўра уйда қолиши керак бўлган ҳомиладор аёл талабалар;
• чақалоғи бор ёш талаба оналар;
• ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган талабалар ва бошқа асосли сабаб кўрсатган талабалар академик таътил олишлари мумкин бўлади.
Ўтган даврдаги академик таътильдан ҳозиргисининг фарқи талаба ўқишдан четлатилмайди.
Бунинг учун талаба таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабаб бўлган омилни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома (справка) тақдим қилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August