Энди ҳеч ким Россиядан қўрқмайди – Зеленский
Олам
−
29 Декабрь 2022
13521Украина Президенти Владимир Зеленский Олий Радага (парламентга) анъанавий йиллик мурожаатнома билан чиқди. Давлат раҳбари ўз нутқида Украина авлодлар орзу қилган ғалаба сари интилаётгани, аввал эришилмаган барча нарса қўлога киритилишини урғулаган.
Президент мамлакат қишдан омон чиқишига ва Россия “шаҳид”ларининг (Эроннинг 2Shahed” дрони – таҳр.) зарбалари Москвага ёрдам бермаслигини айтди.
“Бизнинг мақсадимиз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва ҳозирда асирликда бўлганларнинг барчасини озод қилишдир. Шу билан бирга, босқинчиларнинг ҳарбий жиноятчилари учун халқаро трибунал бўлиши керак”, дейди сиёсатчи.
У февраль ойи охиридан бери Киев Россия асирлигидан мамлакатнинг 1456 нафар фуқаросини қайтаришга муваффақ бўлганини эслатиб ўтди.
“Биз Ғарбга ўзини қайта кашф этишга ва унинг қанчалик ҳукмронлигини ҳис қилишга ёрдам бердик. Энди ҳеч ким Россиядан қўрқмайди. Айнан Украина Европа Иттифоқини бирлаштирди”, дейди Зеленский.
Шу билан бирга, у Украина ҳарбий-саноат мажмуаси дунёдаги энг прогрессивларидан бири бўлишини таъкидлади.
Уруш мавзусига қайтган Президент Украинага янги хавфсизлик кафолатлари кераклигини маълум қилди.
“Биз ҳозир сақлашимиз керак бўлган нарса бирликдир. Украина барча авлодларимиз орзу қилган ғалаба сари интилмоқда. Илгари эришилмаган ҳамма нарса бизда бўлади! Ҳозир миллий бирдамлик, фаолият кўрсатаётган давлат ва тинчликни қўллаб-қувватлаш бор”, дейди у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги учун Африка ва Жанубий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим.
“Украинадан дон” ташаббусига 30 донор давлат қўшилди. Украинанинг тикланиши Европадаги энг йирик иқтисодий лойиҳа бўлади. Донбасс ва Қрим ҳудудида “нормал ҳаёт”ни тиклаймиз. Бизнес ҳам Украинанинг ҳимояси, солиқлар ҳам хавфсизликдир. Бир йил ичида мудофаа учун 1,2 триллион гривнадан ортиқ маблағ ажратилди. Шуни эсда тутиш керакки, бу пул, фақат ички солиқ ва йиғимларга ҳисобига шакллантирилган, халқаро ёрдам эса инсонпарварлик мақсадларига йўналтирилади”, дейди Украина раҳбари.
Унинг қайд этишича, хориждаги миллионлаб украиналиклар қочқин бўлмаслиги керак.
“Биз уларни уйга қайтаришимиз керак”, дейди Зеленский.
Зеленскийнинг қарийб бир соат давом этган нутқидан сўнг ҳарбийлар тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ маълумотларига кўра, 24 февралдан 26 декабргача Россия босқини оқибатида Украинада 6884 нафар тинч аҳоли (шундан 429 нафари болалар) ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида 2719 нафар эркак, 1832 нафар аёл, 175 нафар қиз, 216 нафар ўғил бола борлиги қайд этилган. Шунингдек, ҳалок бўлганлардан 38 нафар бола ва 1904 нафар катталарнинг жинси аниқланмаган.
Яраланганлар орасида 2364 нафар эркак, 1709 нафар аёл, 229 нафар қиз, 318 нафар ўғил бола мавжуд. Яраланган 253 нафар бола ва 6074 нафар катталарнинг жинси ҳам номаълум.
LiveБарчаси