Электрон тижорат ва МИЗ иштирокчиларига солиқ имтиёзлари берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда электрон тижорат иштирокчилари ва янги ерларда барпо этилган боғлар учун ер солиши имтиёзи берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 25 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида муҳокама қилинган “Ўзбкистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан электрон тижорат иштирокчиларига, уларнинг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзли давр уч йилдан беш йилга узайтирилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилмоқда. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Фракция йиғилишида, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига имтиёзлар бериш кўзда тутилган — “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 473-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилиниб, қўллаб-қувватланган.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ имтиёз

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг