“Электрон рецепт” тизими бекор қилинадими?
Жамият
−
01 Май 2526 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғида “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.
Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да жойлашган барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари электрон рецепт тизимига тўлиқ ўтказилиши назарда тутилмоқда.
Таъкидланишича, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси