Электрон ҳукумат марказига янги директор тайинланди
Жамият
−
29 Декабрь 2021
4754Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига Aзиз Ҳакимович Мухиддинов директор этиб тайинланди.
Aзиз Мухиддинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган. Маълумоти олий.
Иқтисод фанлари номзоди. Ўз фаолиятини 2008 – 2012 йилларда “Ўзбектелеком” AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.
2012 – 2017 йилларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2017-2018 йилларда “UZINFOCOM” ДУК директорининг биринчи ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилдан шу кунга қадар “UNICON.UZ” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келди.
LiveБарчаси