Электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошланди
Жамият
−
13 Ноябрь 2021
7685Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давлат рўйхатида ўтказилган электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бепул алмаштириб берилади.
Бундан ташқари, аукцион савдоларида ютилган давлат рақами белгилари электромобиллар учун алоҳида қайтадан ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси жорий йил 12 августда қабул қилган 513-сонли қарорига асосан электр қувватида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақами белгилари ишлаб чиқарилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистонга 10,5 млн долларлик ёки 558 та электромобиль импорт қилинган.
LiveБарчаси