Электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича Президент қарори тайёрланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қарорга кўра, республикада электромобиллар оммавийлашувини таъминлаш, унинг бозорини шакллантириш ҳамда электромобиллардан фойдаланишда зарур инфратузилмани яратиш учун:

•    хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида халқаро стандартларга мос келувчи энергия самарадорлиги ва экологик тавсифлари юқори бўлган электромобилларни олиб кириш ва улардан хусусий, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва жамоат транспорти эҳтиёжларида фойдаланишни кенгайтириш;

•    республикадаги мавжуд қонунчилик асослари ва инфратузилмани қайтадан кўриб чиқиш, электромобиллар харид қилишни қўллаб-қувватлаш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратишни давлат томонидан рағбатлантириш;

•    “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш доирасида яшил энергия манбалари маҳсулотларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва молиялаштирганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан солиқ ва божхона имтиёзларини назарда тутувчи рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, электромобилларни республика ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва 2030 йилга бориб республикада сотилаётган автотранспорт воситаларининг камида 15 фоизини электромобиллар ташкил этишига эришиш учун:

•    Республикада электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун республикадаги мавжуд табиий ресурслар (литий, графит ва мис) асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўзлаштириш ва электоромобилларга ҳизмат кўрсатиш тизимини яратиш;

•    электромобиллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини яратиш, Мис саноати кластери базасида электр қувватлантириш станцияларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларни ҳамда конструкторлик бюроларини ташкил этишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш;

•    соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш кўзда тутилган.

Шунингдек, электромобиллар соҳасида рақобат муҳитини яратиш ва уни ривожлантириш учун:

•    республика ҳудудида электромобиллар ишлаб чиқарувчи корхоналар сонини кўпайтириш;

•    электромобиллар бозорининг барча иштирокчилари учун ягона қоидаларни жорий этиш белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг