Электробуслар учун БМТ Ўзбекистонга 4 миллион доллар ажратади
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
3604Бир муддат муқаддам БМТнинг ривожланиш лойиҳаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Глобал экологик фонд орқали пойтахт жамоат транспорти таркибига электробусларни олиб келиш бўйича лойиҳа юзасидан иш бошланганди.
Ушбу лойиҳа БМТ томонидан тасдиқланди ва лойиҳа олди ишлар учун бюджет ҳамда экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Айтилишича, ушбу лойиҳа МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистон ва Украина учун тасдиқдан ўтди
Кеча, 16 сентябрь куни “Тошшаҳартрансхизмат”АЖда БМТнинг эксперт консультантлари Роналд Вонг ҳамда Томас Финк билан учрашув бўлиб ўтди. Унда лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилиб, ишчи гуруҳи тузилди.
Ўзбекистон учун электробуслар лойиҳаси учун 4 миллион доллар бюджет ажратилиши кўзда тутилгани айтиб ўтилди. Халқаро ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳи келаси ҳафтадан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда фаолият олиб боради.
LiveБарчаси