Электрдаги узилишлар таълим беришга таъсир қилмоқда – Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

Жамият 862
image

Олис ҳудудларда яшовчи аҳоли электр таъминотидаги узилишлар таълим олишга таъсир қилаётганини маълум қилган. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова кеча, 24 апрель куни ўтказилган онлайн брифингда айтиб ўтди. 

“Инспекция Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда масофавий таълимнинг ташкил этилиши мониторингини олиб бормоқда.

Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Инспекциянинг @edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилган.

Мазкур телеграм бот орқали ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишнинг сифати, уни ташкил этиш ҳамда ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар бўйича хабар ва таклифлар бермоқда. 

Мисол учун, олис ҳудудларда яшовчи кўпчилик талабалар электр узилишлари сабабли масофавий таълим тизимидан самарали фойдалана олишмаётганликларини маълум қилишган. Айни пайтда ҳамкор вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан масофавий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда”, дейди инспекцияси вакили.

Баҳодир Aҳмедов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.7
Теглар
t
×