Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 миллион сўмини қўлган киритган Элекетр тармоқлари корхонаси раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар Электер тармоқлари корхонаси бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 миллион сўм қарздорлигини камайтириб бериш эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 миллион сўмни қўлга киритган. Ушбу пуллар ҳисобидан 3 миллион сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳоким ўринбосарлари пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят пора Сирдарё ЭТК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг