Электр энергияси учун тўлов шартлари ўзгарди
Local
−
07 February 2019 14527 1 minute
Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, истеъмолчиларга энергия етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Илгари энергия фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.
Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August