Элдор Шомуродов уйланяпти
Спорт
−
28 Декабрь 2019
21835Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугун, 28 декабрь куни уйланмоқда. Бу ҳақда МТЖ вакили Достон Ҳамдамов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Transfermarkt” портали маълумотига кўра, 24 ёшли ҳужумчи бугунги ҳолат бўйича 6,5 млн еврога баҳоланяпти. 2019 йилнинг февраль ойида футболчи 1 млн еврога баҳоланганди.
Қайд этиш керакки, Шомуродовнинг самарадорлиги россия премьер лигаси стартининг топилмаларидан бўлди. Ҳужумчи дастлабки 12 турда 10 та гол урди. Бироқ 2019 йилнинг октябрь ойидан бери у гол урмади.
Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов “Штутгарт” (Германия) ва ЦСКА (Россия) ҳужумчининг трансфери учун 10 млн евро таклиф қилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь