“Эль класико”да ирқий камситилган Винисиус иши прокуратурага оширилди 

Спорт 2986
image

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионати доирасида ўтган “Барселона”га (2:1) қарши ўйинда мухлислар томонидан ирқий камситишга учради. Бу ҳақда Ла лига вакиллари баёнотида хабар берилди.

Қайд этилишича, ташкилот барча керакли маълумотларни Барселона шаҳри прокуратурасига топширмоқчи.

“Маҳаллий мухлислар Винисиусни ҳақорат қилди. Ла лига ушбу ҳолат ҳақида Барселона прокуратурасига хабар берди. Биз бундай хатти-ҳаракатларга қарши курашамиз ва инсоний қадриятларни тарғиб қиламиз”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор Испания чемпионатида ўнта ўйин ўтказиб, бешта гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Ла лига турнир жадвалида “Реал” 21 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “Барселона” эса 15 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бормоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 2.9
t
×