Экстремизм учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда ушланди
World
−
19 February 2021 8959 1 minute
Россиянинг Москва шаҳрида Ватанида экстремизм ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Йўл-патруль хизмати ходимлари Смоленская кўчасида Ўзбекистон фуқароси бошқарган автомашинани тўхтатганлар. Маълум бўлишича, Самарқандда унга нисбатан жамоат хавфига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш, диний экстремистик ташкилотда қатнашиш бўйича жиноий ишлар қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда Самарқанд Ички ишлар бошқармасига қонунбузар ушлангани ва ҳибсда сақланаётгани ҳақида хабар берилган.
Live
All