Экстремистик материалларни тарқатишда айбланаётган эркак Кореядан Ўзбекистонга қайтарилди
3-саҳифа
−
21 Июль 2023 7875 1 дақиқа
Халқаро қидирувда бўлган ва экстремистик материалларни тарқатишда айбланаётган жиноятчи Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, қидирувдаги шахс хорижий давлатнинг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль очган. Турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида жиноятчи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штати ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётган пайтда қўлга олинган ва икки йилдан бери ҳибсда бўлган уч нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилганди.
Live
Барчаси