Эксперт Instagram фойдаланувчилари қандай кузатилиши ҳақида гапириб берди
Технология
−
30 Сентябрь 2020
5885Эксперт Instagram фойдаланувчилари қандай кузатилиши ҳақида гапириб берди
Instagram ҳам бошқа ижтимоий тармоқлар каби фойдаланувчилари хатти-ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни йиғиб боради. Бу жараён асосан платформанинг тўғри ишлаши учун қилинади, аммо шахсий маълумотлардан тижорий мақсадлар учун ҳам фойдаланиш мумкин, дейди Россиянинг “Рақамли фуқаро” молиявий тадқиқотлар миллий агентлиги бош эксперти Аслан Субҳонқулов.
“Маълумотларни йиғиш самарали реклама таргетинги(йўналиши) учун зарур. Фойдаланувчининг интернет фаоллиги — унинг қидирув тизимига йўллаган сўровлари, реклама эълонларига олдинги “кликлари” ва маълум бўлишича ҳатто аккаунтлардаги шахсий маълумотлар ҳам кузатиб борилади”, дейди эксперт.
Қолаверса, Instagram фойдаланувчи чоп этилган қайси материалларни кўраётгани, қандай ҳаётий ҳикоялар, воқеалар билан танишиб бораётганидан ҳам бохабар бўлишни канда қилмайди.
Ҳаитбой Ҳасанов