Экилмаган 6,2 млн дарахт ҳисоботларга “экилди” деб қўшиб ёзилгани маълум бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2022
6915“Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида жорий йил баҳорда 6 млн тупдан ортиқ экилмаган дарахт ҳисоботларга экилган деб ёзилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибиятлари мудирлари билан учрашувда айтиб ўтилди.
Учрашувда айрим ҳудудларда ишлар сифатли бажарилмай келаётгани, хусусан, “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида шу йил баҳорда дарахт кўчатларини экиш ишларида камчиликларга йўл қўйилгани таъкидланди.
Йиғилишда қайд этилишича, дарахт экиш ишларини тизимли ташкил этмасдан, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган. Ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган, 3,4 млн дона кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган. 2,4 млн дона кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган. Ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчат яроқсиз ерларга экилган.
Сенат Раиси бу борадаги камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар олдига қатор вазифаларни белгилаб берган.
LiveБарчаси