Ёқилғи сотувчилар ҚҚС тўловчига айланади, қатор товарлар учун солиқ имтиёзлари тугатилади
Жамият
−
18 Июнь 2019
4793Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилади, унга мувофиқ:
• бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари ҳисобланади;
• товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда, товарларни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобда туриши шарт;
• ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин;
• календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми юз миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.
Шунингдек, қуйидагилар 2019 йил 1 октябрдан бекор қилинади:
а) қуйидагиларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар, шу жумладан импорт қилинганда:
• асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;
• соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;
• қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;
б) юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар.
LiveБарчаси