ЕИ Россия учун янги санкциялар тайёрлаяпти
Олам
−
18 Февраль 2019
5218Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишни режалаштиряпти. Навбатдаги чеклов чоралари Керч бўғозидаги воқеа ортидан қўлланилади. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини маълум қилди.
“Яқин ҳафталарда Керч бўғозидаги воқеалар учун янги санкциялар киритиш бўйича ЕИнинг якдил қарори қабул қилинади”, деди у. Таъкидланишича, гап саккиз кишини ЕИ “қора рўйхат”ига киритиш ҳақида боряпти.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб, Украина Ҳарбий денгиз кучларига қарашли “Бердянск”, “Никополь” ва “Яны Капу” кемалари Россиянинг денгиз чегараларини бузиб кирган.
Россиянинг таъкидлашича, украин кемалари рус соҳилларидан 20 километр, кемалар одатий ўтадиган Керч бўғози Қрим кўпригидан 50 километр масофада тўхтатилган. Бунинг учун қурол ҳам ишлатилган.