Эгасиз ашёларни расмийлаштириш тартиби белгиланди

Жамият 2366
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Низомга мувофиқ, эгасиз ашё деганда Давлат чегарасининг ўтказиш пунктларидан ташқари ҳудудда Давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказилишига уринилган вақтда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан аниқланган эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган моддий неъматлар тушунилади.

Эгасиз ашёлар улар юзасидан қарор қабул қилингунга қадар Чегара қўшинлари бўлинмаларининг махсус омборларида сақланади.

Чегара қўшинлари бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахслари эгасиз ашё аниқлангандан бошлаб 3 сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса 1 сутка мобайнида эксперт ва баҳоловни ташкилотни тайинлайди.

Экспертиза ашёнинг турига қараб тегишли ваколатли органлар томонидан ўтказилади.

Ашёларни эгасиз деб топиш тўғрисидаги қарор жойларда ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинади. 

Эгасиз ашёлар уларнинг истеъмолга (фойдаланишга) яроқсизлиги бўйича хулоса олинган тақдирда, Чегара қўшинлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда йўқ қилинади.

Эгасиз ашёларни расмийлаштириш ва сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 2.8
t
×