Эдерсон “Ман Сити”дан кетмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон Мораес келаси ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик посбон яхши таклиф тушса, “шаҳарликлар” билан хайрлашишга тайёр. Айни дамда Эдерсонга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Эдерсон “Манчестер Сити”га 2017 йилнинг июлида “Бенфика”дан келиб қўшилганди. Ўшанда унинг трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилди, футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” дарвозабонни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Эдерсон 43 та ўйинда майдонга тушди, шулардан 16 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, қолган баҳсларда эса 34 та гол ўтказиб юборди.

Эдерсон “Манчестер Сити” билан биргаликда 2023/2024 йилги мавсумда Англия чемпионига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Эдерсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг